Куртуа "Реал" таркибида ЛаЛигадаги юбилей учрашувини ўтказди

Mirjalol Normatov
15 авг 2021, 14:18
"Реал" посбони Тибо Куртуа жамоаси таркибида ЛаЛигадаги 100-учрашувида қатнашди.

"Алавес"га қарши ўйинда "қироллик клуби" 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Куртуа эса пенальтидан гол ўтказиб юборди.

"Ғалаба ва уч очкодан хурсандман. Мавсум яхши бошланди. "Реал" таркибида ЛаЛигадаги 100-ўйинимни ўтказаётганимдан мамнунман. Бундан кўпроғини истайман", - деди Куртуа.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/realmadrid