Куртуа Каталонияда дебют қилади

Narzulla Saydullayev
25 авг 2018, 09:24
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид клуби сафидаги илк учрашувини катта эҳтимол билан «Жирона»га қарши ўтказади.

Охирги машғулотлардан келиб чиққан ҳолда, айнан бельгиялик асосий дарвозабон бўлиши кутилмоқда.

Испания чемпионатининг 1-турида «Хетафе»га қарши ўйинда (2:0) Куртуа захирада қолганди, «Реал» дарвозасини Кейлор Навас қўриқлаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com