

Манбага кўра, посбон ҳали ҳам умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти, шу боис унинг каталонияликлар билан баҳсда иштирок этиши даргумон. Шу тариқа, мадридликларнинг "Эль Класико"даги асосий дарвозабони катта эҳтимол билан украиналик Андрей Лунин бўлиши мумкин.
"Реал" – "Барселона" учрашуви 16 октябрь куни бўлиб ўтади.
30 ёшли Куртуа жорий мавсум "Реал" сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ўтказиб юборди.



