UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  6 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  11 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат Янгиликлар

"Купернинг собиқ ёрдамчиси, янги мураббий ва Галиулин ҳақида". Вадим Абрамов билан суҳбат

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дубайда хориж йиғинини давом эттирмоқда.

Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Вадим Карленович, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?

- Йиғин одатий тарзда ўтмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик давом этмоқда. Айни пайтда легионерларни чақира олмаймиз, шу боис бошқа футболчиларни синовдан ўтказиб олаяпмиз. Бу йиғин доирасида учта назорат учрашувини ўтказамиз. Барча футболчилар режа бўйича машғулот ўтказишмоқда.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар кузатилди...

- Тўғри мураббийлар штабида ўзгаришлар бор. Жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий Антонио Сариоглу келди. У терма жамоада Эктор Куперга ёрдам берганини яхши биласиз. Бундан ташқари Тимур Кападзенинг ўрнида Виктор Григоревич Тишенко келди. Кападзе бор эътиборини олимпия терма жамоасига қаратиши туфайли миллий терма жамоада энди менга Тишенко ёрдам беради. У жуда ҳам тажрибали мураббий, Москванинг "Локомотив", Киевнинг "Динамо" клубларида турли лавозимларда ишлаган. Катта тажрибаси бор мутахассис четдан жамоамизга баҳо беради ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.



- Тишенкони терма жамоага чақириш кимнинг қарори?

- Тишенкони чақириш шахсан ўзимнинг қарорим бўлди. Уни анчадан бери яхши биламан. Антониони эса менга тавсия қилишди. Бунгача у билан бирга ишлаганлардан яхши фикрлар эшитдим. Антонио билан танишдим, гаплашиб олдим. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг методлари билан танишиб бораяпмиз.

- Вагиз Галиулиннинг ҳозирги даражаси терма жамоа талабларига жавоб берадими?

- Галиулин бизнинг талабларимизга жавоб берадими ёки йўқми бўлажак ўйинларда билиб оламиз. Шу боис уни бу йиғинга чақирдик. Уни олимпия ва миллий терма жамоадаги ўйинлари орқали яхши биламан, бирга ишлаганмиз. Тажрибали футболчи, таркибимизда ёшлар жуда кўп, шижоат ва тажриба уйғунлиги бизга фойдали бўлади.

- Галиулин терма жамоага қандай киришиб кетди?
- Вагиз терма жамоада олдин ҳам ўйнаган, Аҳмедов билан, Тўраев билан бирга тўп тепган. Терма жамоа учун янги эмас, шу боис мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

 
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика