UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  259 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

"Купер татбиқ этаётган услуб жаҳоннинг исталган жамоасига тушади" - Лушан Янгиликлар

"Купер татбиқ этаётган услуб жаҳоннинг исталган жамоасига тушади" - Лушан

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Ўзбекистон терма жамоасининг аргентиналик устози Эктор Купернинг иш услуби ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- "Менимча, Купер олдига ЖЧ-2022га чиқиш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида ғолиб чиқишдан кўра, мундиал чиптасини қўлга киритиши муҳимроқ, назаримда. Қитъа чемпионатига кўп ҳам эътибор қилмасдан, Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳаракатни кучайтириш лозим. Осиё Кубоги ғолиби мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олмайди-ку?! Масалан Осиё кубогини ютиб, кейинчалик мундиалга чипта қўлга киритилмаса бундан нима наф? Осиё Кубогида муваффақиятсиз қатнашиб, кейинчалик ЖЧга чиқса, бундан ҳамма хурсанд бўлади, тўғрими? Айтмоқчиманки, Купердан қўйилган вазифани талаб қилиш лозим. Унинг олдига айнан нима вазифалар қўйилганини эса аниқ билмайман.

Купер балки Осиё кубогига умуман бошқа таркибни олиб кетиб, уларни кўрмоқчи бўлаётгандир. Буни фақатгина мураббийнинг ўзи билади. Агарда унинг олдига мундиал вазифаси қўйилган бўлса, мутахассис шундан келиб чиқиб иш қилади. Масалан менга шундай вазифа қўйилганида Осиё кубогига ёш таркибни олиб кетиб, мундиал пайтда терма жамоанинг ўзаги бўладиган авлодни шакллантирардим.

Купер татбиқ этаётган услуб? Ўйинни ҳимоядан қуриш услуби жаҳондаги исталган жамоага тушади. Масалан Бразилияга ҳимоядан ўйнаш услуби мос тушадими? Улар охирги 2 йилдан буён фақат ҳимоявий ўйин кўрсатишмоқда. Энг кучли ҳужумкор футболчиларга эга Бразилия терма жамоаси ҳаттоки ўйинни ҳимоя орқали қурмоқда. Ҳозирги замон футболи талаби шундай. Аввалгидек сен қўлингдан келганича гол ур, биз истаганимизча урамиз деган шиор ҳозир иш бермай қўйган. Жаҳоннинг энг кучли жамоалари айнан шу услуб орқали ғалабаларни қўлга киритмоқда. Яққол мисол Франция терма жамоасининг ЖЧда кўрсатган ўйини ва услуби. Масалан менга Россия терма жамоасининг ўйини умуман ёқмасди. Лекин улар мундиалда нималар қилишди? Хорватия терма жамоасини олинг, улар-чи?

Тўғри, уларда ўйин чизгиси бор. Бизда эса Купер аста-секинлик билан бу услубни шакллантирмоқда. Мураббий футболчиларга ўз услуби ва фалсафасини ўргатиши ҳамда жамоага мослашиши учун маълум вақт керак. Тўғри, биз кўпроқ тўп билан ўйнашни хуш кўрамиз. Бу бизнинг аввалги услуб. Лекин бу бизга нима наф келтирган? Ҳар доим негадир ўз дарвозамиздан иккиталаб гол ўтказиб қўямиз, тўғрими? Бу шунчаки менинг шахсий фикрим. Куперга вақт бериш керак. Осиё Кубоги бошланмасидан олдин ҳамма мураббийнинг услуби ва иши ҳақида гапирмоқда. Ҳозирдан эндигина ишга киришган одамни танқид қилиб ташлаш нотўғри. Унда Купер нега олиб келинди? Янги мураббий хотиржам ишлаши учун шароит қилиб бериш лозим. Агарда у вазифани уддалай олмаса, унда кечирасиз деб чиқиш эшикларини кўрсатиш керак", - деди Сергей Лушан.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика