

Ушбу учрашувларга тайёргарлик 6 октябрдан бошланади. “Насаф” футбол клубидан мазкур учрашувларга ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков таклиф этилди. Ҳамробеков илк марта Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоага таклиф этилмоқда.
Шунингдек МТЖ мураббий штабига дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳамда массажчи Андрей Безбородов ҳам жалб этилган.



