UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  14 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Купер бошчилигидаги МТЖ кўримсиз, ҳеч нарсаси йўқ либосда шуғулланмоқда ФОТО Янгиликлар

Купер бошчилигидаги МТЖ кўримсиз, ҳеч нарсаси йўқ либосда шуғулланмоқда ФОТО

Эктор Купер кечадан бошлаб терма жамоамиз бошқарувида ишга киришди.

Аргентиналик мутахассиснинг илк машғулоти ОАВ ходимларидан беркитилган ҳолда ўтказилди. Дастлаб ЎФА матбуот хизмати билан боғланганимизда, кечаги машғулотни дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлишини таъкидлаганди. Аммо бироз вақт ўтгач ЎФА матбуот хизмати бизга қўнғироқ қилиб, машғулот ёпиқ тарзда бўлишини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида эса Купер биринчи машғулотда асосан футболчилар билан танишиб чиқишини ва бунда ОАВ ходимлари бўлиши қўшимча босим юклаши ҳақида айтилди.

Гарчи кечаги машғулот ёпиқ ўтказилган бўлсада, биз узоқроқдан бўлсада машғулотни кузатиш имконини топдик. Аммо кечаги машғулотдан репортаж уюштиришни имкони бўлмади. Бугунги машғулот ҳам 18:00да бошланди ва унда ОАВ вакиллари иштироки очиқ деб эълон қилинди. Аммо, аввал ваъда қилинганидек машғулот тўлиқлигича журналистлар учун очиқ бўлмади. Дастлабки 15 дақиқаликдан сўнг ОАВ вакилларидан машғулотдан чиқиб кетиш талаб қилинди.

Шу ўринда қўшимча, одатда исталган мураббийлар хоҳ клуб ёки терма жамоада бўладими, уларнинг дастлабки машғулотлари доимо очиқ бўлади. Нафақат журналистлар, балки мухлислар учун ҳам очиқ машғулотлар ўтказилиши сир эмас. Албатта, мураббийлар машғулотни очиқ ёки ёпиқ қилиб белгилашни ўзлари ҳал этишади. Аммо Купернинг дастлабки машғулотлари асосан футболчилар билан танишиш, ишга киришиб олишдан иборат пайти, ҳали тўлиқ машғулотлар дастурига киришилмасданоқ журналистлардан яширадиган нима сири бор экан? Қизиқ.

Бугунги машғулотдаги энг хунук ҳолат - бу терма жамоамиз эгнидаги экипировканинг аҳволи. Айнан шу нарса кечадан буён йиғилиб қолган саволларга жавоб бергандек бўлди. Яна ўша либос масаласи. Кечаги машғулот ҳам аввалига очиқ, аммо сал ўтиб нега "ёпилиб" қолгани маълум бўлиб қолди. Чунки терма жамоамизнинг эгнидаги либоси, экипировкасининг ҳолати шунчаки даҳшат. Аввалги йиллари ҳам айнан либос масаласи доимо муаммо бўлган. ЎФФ ЎФАга айлангач ҳам бу масала ҳечам ўз ечимини топа олмаётгани кишини ўйлантиради. Чунки Ватанимизнинг бош жамоасида биргина либос масаласи муаммо бўлиб туриши ачинарли ҳол. Билмайман, бу материални, "Adidas" чизиқларига ўхшаш, аммо адидаснинг логоси йўқ "оригинал" экипировка қаердан топишган бўлса?

Бутун МТЖ штаби ва футболчилари кийиб юрган ушбу либосларда ҳеч нарса йўқ. На ЎФАни, на "Adidas" брендининг логотипи.

ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исамиддиновнинг айтишича, либос бўйича музокаралар давом этмоқда ва Осиё кубогига қадар энг яхши сифатли, Ўзбекистон терма жамоаси учун махсус "Adidas" либослари тайёр бўлади. Либос дизайнини эса "Adidas"профессионал дизайнерлари чизиб беришларини таъкидлади. Аммо ҳозир машғулотларда кийиб юрилган либосни "Adidas" дейиш уят бўлади.

Логотип ва рақамлар туширилмаганига сабаб, машғулотлар байрам арафасига тўғри келиб қолди. Чунки футбол клубларини либосларига логотип ва рақамларни тушириб берадиган "Шелочков" фабрикаси байрам муносабати билан таътилда ва улар эртадан ёки душанба кунидан бошлаб ишни бошлашади. Қизиғи, унга қадар эса терма жамоамиз номи, бренди ва ёзуви йўқ либосларда шуғулланиб туришади шекилли. Наҳотки бутун бошли ЎФАда терма жамоа йиғинини олдиндан чамалаб, либослар масаласини тўлиқ ҳал этадиган жавобгар топилмаса?

Либос муаммоси Ўзбекистон терма жамоаси учун бегона эмас. Аммо яқин ўтмишда бу қадар сифатсиз ва кўримсиз машғулот либосларида Ўзбекистон терма жамоасини кўрмагандик. Буни нафақат биз, балки интернет орқали бутун жаҳон томоша қилиши мумкин. Эктор Купер эса илк кунлариданоқ эски муаммомиз билан дуч келгани яхши иш бўлмади. Бизда бу каби нарсаларга майда, эътиборсиз қарашга кўникиб қолишган. Аммо бу нафақат терма жамоа, балки клуб миқиёсида ҳам анча уятли ҳолат ҳисобланади.

ЎФА экипировка масаласида "Бунёдкор", "Пахтакор" ёки "Насаф" каби клубларимиздан "мастер класс" олса бўлади.

Ҳа-я, кечаги машғулотни аввал режалаштирилганидек "Пахтакор" стадионида эмас, балки "Жар"нинг асосий майдонида ўтказган МТЖ, бугунги машғулотини "Жар"нинг захира, яъни иккинчи майдонида ўтказди. Сабаби, "Жар" айни пайтда "Пахтакор"га тегишли ва бугундан эътиборан қисқа таътилдан қайтган Тошкент клуби ўз қароргоҳида шуғулланишни бошлади. Натижада Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз "Жар" стадионининг захира майдонида машғулот ўтказишига тўғри келди.

Наҳотки майдон сифати аъло даражада бўлган ТТМИ ёки Сурия ва Эронга қарши ўйинлар бўладиган "Миллий" стадионда машғулот ўтказишни имкони топилмаса? Ҳалиям "Пахтакор"га раҳмат, терма жамоамизга ўз ихтиёридаги майдонларни бериб турибди.

Оддий кўринган, аммо футболда ҳечам майда ҳисобланмайдиган ушбу муаммолар ечим топиш ўрнига аввалгидан ҳам ёмонлашаётгани кишини ранжитади. Бу нарса истаймизми йўқми, барибир футболчилар кайфиятига ҳам таъсир ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба ЎФА логоси йўқ либосларда машғулот ўтказмоқда. Терма жамоа футболимиз юзи. Масалан куча-куйда ёки меҳмонхона атрофида юрганда ҳам ёш болакайлар ёки мухлислар футболчиларни аввало ЎФА логоси туширилган экипировкалардан таниб олади. Либос сифати, бренди ёки оригиналлиги майли, маълум вақт ўтгунча чидаса бўлар, аммо терма жамоа ўз логотипи йўқ либосда юришининг ўзи уят аҳир.

ЎФА тезда бу каби муаммоларга ечим топиши зарур!


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика