Кунде фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Alisher
21 фев 2022, 15:23
Франция терма жамоаси ва "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини қаерда давом эттиришини белгилаб олди.

Ҳимоячи учун бош даъвогар Лондоннинг "Челси" клубидир.

23 ёшли футболчи фаолиятини "Стэмфорд Бриж"да давом эттиришни хоҳлайди. Битим ёзги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин. Кунденинг трансфери "аристократлар"га 60 млн еврога тушади.

Қайд этиш керакки, андалусияликлар ҳимоячини 2,5 йил олдин "Бордо"дан 25 млн еврога харид қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Express