UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  1 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  6 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

Кун саволи: Калтакни кимнинг бошида синдирамиз? Янгиликлар

Кун саволи: Калтакни кимнинг бошида синдирамиз?

Овқатланиб ўтириб, телевизордаги кўрсатувга кўзим тушиб қолди. Хуллас, Дамас ҳайдовчиси қоронғу йўлда йўловчини уриб кетган ва воқеа жойидан қочган.

Кўрсатув даҳшатли. Орқа фондаги мусиқалари этингизнги жунжиктириб юборади. Ҳайдовчи чиқди чуқур афсус билан. Кейин унинг отаси берган тарбияси ҳақида интервью берди, онаси кўз ёш тўкди. Агар ёрдам беришига ишонганимда, овқат еб бўлган косамни телевизорга қараб отган бўлардим, албатта. Нима учун дейсизми? Ўзбек журналистикасининг аҳволи учун.

Тушунтираман. Дамас ҳайдовчиси кимнидир уриб юборган, айбдор (Худо кўрсатмасин, бу ҳаммамизнинг бошимизга тушиб қолиши мумкин). Қочиб кетгани икки марта ёмон иш (балки шокка тушиб қолгандир, балки бошқа). Яхши ниятли одам биринчи галда жабрланувчига ёрдам кўрсатади, у эса кўрсатмаган, жавоб бериши шарт! Бироқ сизга савол: ота ёки онада нима айб?

Дамас ҳайдовчиси ёмон одам бўлмаслиги, рисоладагидек ўғил, оила боши бўлиши катта эҳтимол. Шок вазиятдан чиқиб кета олмаган, олсин жазосини. Аммо нега оқ сут берган она, борини ўғлидан қизғанмаган отага тегинасан, журналист? Биргина эпизод учун нега нуроний одамларни эл олдида шарманда қиласан? У фоҳишахона очмаган, халқ мулкини емаган. Бахтсиз ходиса иштирокчиси бўлган.

Журналист танганинг иккинчи томонини кўра олганида ўша Назарбек даҳасидан тунда юриш нақадар хавфли экани, ёритиш тизимлари ишламаслиги, пойтахт йўллари шундай бўлса, вилоятлардаги аҳвол қандай эканини биринчи планга олиб чиқарди, тушуняпсизми? Чунки эртага Нексия ҳайдовчиси, индинга Матиз ҳайдовчиси пиёдани уриб кетиши мумкин. Уларнинг қариндошларини ТВга олиб чиқиб барака топмаймиз, масалага ечим магистрални ёритиб қўйиш — тамом. Ёритилган йўлда айтайлик машинани ичиб ҳайдаса, тезликни меъёридан оширса, жавобгарлик энди умуман бошқача бўлади. Айтмоқчи бўлганим, кимдир қотилга ва кимдир марҳумга айланмаслиги учун керакли чоралар кўрилган бўларди. Қолгани йўлни қандай кесиб ўтиш ва машинани қандай ҳайдашга боғлиқ.  

Мен буни нега айтяпманми? Шунчаки бизда айбдорни топиш осон, жуда осон. Масалан, “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинидан кейинги матбуот анжуманида ишкал чиққан. Аввал мухлислар жанжал кўтарган, кейин “Пахтакор” матбуот котиби айтишиб қолган ва ҳоказо. Шу мавзу кўтарилиши билан худди Дамас ҳайдовчиси каби “Навбаҳор” матбуот котиби ҳам ҳаммасига айбдор қилинди ва аризаси сўралди. ПФЛ раҳбари шундай топшириқ берган эмиш, уларга яхшироқ кўриниш учун матбуот котибини ишдан олиш керак — тамом.

Танганинг орқа томони ҳам бор. Матбуот котиби анжуманни ўтказиши керакми ёки эшик тагида туриб журналистлардан мухлисларни ажратиши, хавфсизликка жавоб бериши керакми? ПФЛ ходимларининг маошини кўтариш учун уларни Олий Лига ўйинларига бош-қош қилиш бошланди. Уларнинг вазифаси (ҳаммасининг ҳам эмас) фақатгина ўйинга бориб, меҳмон бўлиб, еб-ичиб қайтиш бўлмай, шундай ташкилий ишларни ҳам текшириш бўлганида, футболдаги шу йўл аллқачон ёришиб қолган бўларди. Чунки мухлисларнинг анжуманларга ташрифи деярли ҳамма стадионда бор. Мухлислардан инсоф сўраган “Пахтакор” матбуот котибининг ўзи ҳам билади, “Пахтакор”да ҳам бор бундай иш. ПФЛ ходими, ИИБ билан ишлайдиган стадион ходими ва умуман қўриқлаш хизматидагилар сувдан қуруқ чиқиб, барча ишга балогардон матбуот котибининг ишдан бўшаши бизда бўлади.

Бизда шундай, “Шермат, бор ўт ўриб кел... Шермат, бор қўйларни ўтлат... Шермат, бор, болалар уришишяпти — ажрат...” Шермат бу Ўзбекистон футбол клубларидаги матбуот котиблари. Агар уларнинг ўрнида бошқа одам бўлганида, мана шу қобилиятидан аллқачон “министер” бўлиб кетарди, ўша Шерматнинг таъбири билан айтганда. Бўла олишмайди, чунки футбол клубларининг ҳам, ПФЛнинг ҳам ўз министерлари бор. Уларга гард юқмайди.

Муаллиф :
Рейтинг: +103   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика