Кун фотоси. Эрматов ва голни аниқлаш тизими

Narzulla Saydullayev
27 июн 2014, 09:06
Кечаги кун фотоси билан танишинг.
ЖЧ-2014, Ресифи, Бразилия. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов АҚШ ва Германия терма жамоалари ўртасидаги «G» гуруҳи 3-тур учрашуви бошланишидан олдин, ноқулай об-ҳаво шароитида голни аниқлаш технологияси қандай ишлаётганини текширмоқда.

АҚШ – Германия ўйини Эрматов бригадаси ЖЧ-2014да бошқарган учинчи ўйин бўлди. Бунгача ўзбекистонлик рефери гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Швейцария – Эквадор (2:1) ва 3-тури доирасидаги Мексика – Хорватия (3:1) ўйинларида ишлаган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kun.uz