Куман соғлиғи бўйича маълумот берди

Eldor Akmurzayev
7 май 2020
Голландия терма жамоаси устози Роналд Куман юрагида юзага келган муаммолар туфайли шифохонага ётқизилганди.

У ҳозирги ахволи ҳақида маълумот берди.

"Ўтган дам олиш кунлари содир бўлган воқеа бироз даҳшатли эди. Нафақат мен учун, балки оилам ва дўстларим учун ҳам. Ҳайриятки, шифокорлар тезда ёрдам беришди. Улар аъло даражада ҳаракат қилишди, шу туфайли улардан жуда миннатдорман. Бу каби вазиятлар сизни осмонда ерга тушишингизга сабаб бўлади.

Мени қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган хабарларнинг кўплиги эса шунчаки ажойиб. Нафақат футболдаги яқинларим, балки умуман нотаниш одамлар ҳам қайғуришди. Бу эса мен учун кўп нарсани англатади ва барчага ташаккур айтмоқчиман. Энди буқадек соғман. Бу дегани яна қайтаман ва футбол тикланиши биланоқ ишлашга тайёр бўламан. Яна бир бор қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Яқин орада кўришамиз”, дейди Куман.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24