Куман "Эвертон" билан бирга еврокубокларда иштирок этмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2016, 19:10
«Эвертон» бош мураббийи Рональд Куман яқин орадаги режалари билан ўртоқлашди.

"Эвертон" ушбу мавсумда еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринлар учун курашади. Лекин, катта жамоалардан ўтиб кетиш биз учун жуда қийин бўлади.

Кейинги мавсумга янада кучайишимиз лозим. Ёзда янги футболчилар харид қиламиз. Улар жамоани кучайтира олишлари керак. Учинчи йилга бориб эса Чемпионлар лигаси учун ҳаракат қиламиз.

Агар шу мавсумда еврокубокларга йўлланма олсак - муваффақият бўлади", - дедйи голландиялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›