Куман Депайни "Эвертон"да кўрмоқчи

13 ноя 2016, 21:19
"Эвертон" бош мураббийи Рональд Куман "Манчестер Юнайтед" футболчиси Мемфис Депайни ўз жамоасида кўриш истаги борлигини айтиб ўтди.

"Депайни "Эвертон"да кўришни истардим. Менинг фикримча, у ажойиб футболчи. Мемфис индивидуал томонлама жуда кучли ва  рақибга катта хавф туғдира олади.

Унга шунчаки ўйин амалиёти керак. Уни 2015 йилда "Саутгемптон"га олиб келмоқчи бўлганман. Лекин, у ўшанда МЮни танлаганди", - дейди голландиялик мураббий.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›