Куман Дембеленинг қачон сафга қайтишини айтди

Mirjalol Normatov
28 дек 2020, 22:25
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи Усмон Дембеле ҳақида гапирди.

Форвард жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларни бошлаб юборганига 1 ҳафтадан ошди. У "Барселона"нинг 5 ўйинини ўтказиб юборди ва энди "Эйбар"га қарши ўйинда қатнашиши кутилмоқда.

"Эртага таркибни кўрсатамиз. Усмоннинг ҳолати яхши. У бир неча марта умумий гуруҳда шуғулланди. Менимча, у қайдномага киритилади", - деди Куман.

Ушбу мавсумда Усмон 12 ўйинда қатнашди ва 4 гол уриб, 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal