Куман Бускетс ва Альба билан хайрлашишга тайёр

Alisher
18 авг 2020, 18:00
Роналд Куман "Барселона" билан келишувга эришди ва тез орада жамоани қўлга олади.

Нидерландиялик мураббий Каталония клубига келганидан сўнг катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Мутахассис ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ва ҳимоячи Хорди Альба билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" шунингдек Хуниор Фирпо, Иван Ракитич, Мартин Брайтвейт, Самуэль Умтити, Артуро Видаль ва Усмон Дембелени трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ хабар берилганидек, Куманнинг Барселонадаги илк трансфери "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cadena Ser