Куман: "Бир неча ҳафта олдин "Барселона"нинг таклифини рад этганман"
04 мар 2020 10:20
Янгиликлар
Куман: "Бир неча ҳафта олдин "Барселона"нинг таклифини рад этганман"
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман "Барселона"нинг таклифини рад этганини айтди.
Шунингдек, каталонияликларнинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ҳақида ҳам гапирди.
"Ҳа, бир неча ҳафта олдин "Барселона"дан қўнғироқ қилишди. Мен уларнинг таклифини рад этдим, чунки мен Нидерландия терма жамоасини бошқармоқдаман. Бу кетиш учун яхши вақт эмасди.
Френки - жуда ёш ўйинчи, ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда ҳали кўп янги нарсаларни ўрганади. Менинг термамда эса у турли ролларда ўйнаши мумкин", - дейди Куман.
Эслатиб ўтамиз, Куман футболчилик фаолияти давомида 1989-1995 йилларда "Барселона"да ўйнаган.
Фикрлар