

Куман каталонияликлар бошқарувига 2020 йил келиб, 67 ўйинда шогирдларини майдонга бошлаб тушганди. “Кўканорранглилар” уларнинг 39тасида зафар қучди, 12 бор дуранг ўйнади ва 16 учрашувда муваффақиятсизликка учради. Шу тариқа, жамоанинг Куман қўл остидаги ютиш кўрсаткичи 58 фоизни ташкил қилди. Бу клубнинг сўнгги 18 йил ичидаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Аввалги антирекордни 2003 йил Радомир Антич кўрсатган бўлиб, ўшанда “Барса” 24 ўйиннинг 12тасида (50 %) ғалабага эришганди.




