Куман: "Барселона" Депайни харид қилиш учун кимнидир сотиши керак"

Alisher
16 сен 2020, 11:47
"Барселона" устози Рональд Куман "Лион" ярим ҳимоячиси Мефсис Депайни харид қилиш ҳақида гапирди.

"Мемфис билан шартнома имзолаш учун бизнинг клуб кимнидир сотиши керак. Айни дамда биз янги мавсум учун музокаралар олиб бормоқдамиз.

Катта эҳтимол билан биз уни одатдаги таркиб билан бошлаймиз", - дейди мураббий.

Депайнинг трансфери "кўк-анорранглилар"га 30 миллион еврога тушади. Вингер 2017 йилдан бери "Лион"да ўйнайди. Унинг клуби билан тузган шартномаси 2021/2022 йилги мавсумнинг сўнггигага қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fox Sports