Кулибали "Ливерпуль"га ўтишга яқин. Унинг трансфер нархи ҳам маълум бўлди
03 май 2020 15:40
Янгиликлар
Кулибали "Ливерпуль"га ўтишга яқин. Унинг трансфер нархи ҳам маълум бўлди
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, айни дамда сенегаллик учун курашда "Ливерпуль" ғолиб бўлиб турибди. Мерсисайдликлар ушбу трансферга Деян Ловренни ҳам қўшмоқда.
Шунингдек, марказий ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда, бироқ улар учун бу трансфер унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Олдинроқ ПСЖ ҳам Кулибали билан музокаралар олиб борганди.
"Наполи" эса ўз ҳимоячисини 89 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас.
Ушбу мавсумда 28 ёшли Кулибали А Сериянинг 11 ўйинида қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар