Кулибали кетма-кет 4 мағлубият ҳақида нималар деди?
13 ноя 2022 16:35
Янгиликлар
Кулибали кетма-кет 4 мағлубият ҳақида нималар деди?
"Челси" футболчиси Калиду Кулибали АПЛнинг 16-тури доирасида "Ньюкасл"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
Грэм Поттер бошчилигидаги жамоа барча турнирларда сўнгги 4 ўйинда мағлуб бўлди, АПЛ доирасида эса сўнгги 5 ўйиннинг 3тасида ютқазган жамоа 2 марта дуранг ўйнади.
"Бу оғриқли бўлди, ушбу стадионга 3 очко учун келгандик. "Ньюкасл" ҳозир яхши ҳолатда эканлигини биламиз, улар анча чиройли ўйин кўрсатишмоқда. Айниқса ўз майдонида мухлислари учун қаттиқ ҳаракат қилишяпти.
"Челси" ёмон ўйин кўрсатди, барчасига ўзимиз айбдормиз. Бир-биримизга эътибор бериб, ишлашда тўхтамасдан "Челси"ни ўзи истаган ўрнига қайтаришимиз керак. Танаффус ҳозир биз учун жуда муҳим. Бироз куч тўплаб, хатоларни қидириб, ЖЧдан кейин "Челси"га ғайратга тўла бўлиб қайтишимиз керак", - деди ҳимоячи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар