Кулибали: “Гаттузо бизга ишончни қайтарди”

14 июн 2020, 09:16
“Наполи” ҳимоячиси “Интер”га қарши баҳсдан (1:1) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Гаттузо бизга ишонч берди. Биз қайсидир вазиятда ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйгандик. У эса бизга ҳаммамиз яхши футболчи эканлигимизни эслатиб қўйди. Энди эса биз қийинчиликларни қандай енгиб ўтишни биламиз”, — дейди Кулибали.

Маълумот учун, “Наполи” Италия Кубоги финали доирасида “Ювентус”га қарши 17 июнь куни майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Rai Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›