UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  143 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  10 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  35

"Кучли-бешлик": Охирги 10 йилликдаги барча чемпионлар ФОТО Янгиликлар

"Кучли-бешлик": Охирги 10 йилликдаги барча чемпионлар ФОТО

Европанинг энг кучли лигаларидаги охирги 10 йилликнинг барча чемпионларига назар соламиз.

Сўнгги 10 йилликда энг кўп чемпион алмашган чемпионат бу Франция 1 Дивизиони саналади. Франция чемпионатида охирги 10 йилда 6 хил жамоа чемпионликка эришган. ПСЖ эса бу орада энг кўп чемпионликка эришган жамоа ҳисобланади. Парижликлар сўнгги 10 йилликда 5 маротаба чемпион деган шарафли номга эга чиқишган.

Англия премьер лигасида эса бу кўрсаткич 4тани ташкил этади. "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" 3 маротабадан чемпионлик унвонини қўлга киритган бўлса, 1 бор "Лестер" чўққига чиқишга муваффақ бўлган. Қолган лигаларда, яъни Ла Лига, А Серия ва Бундеслигада эса сўнгги 10 йилликда уч маротабан ўзгарган.

Ла Лигада "Барселона" охирги 10 йилда 7 марта чемпион бўлган.

А Серияда эса бу натижани "Ювентус" қайд этган. Туринликлар кетма-кет 7 йилдан буён Италияда тенгсиз бўлиб келишмоқда.

"Бавария" эса Бундеслигада охирги 10 йилликдаги энг кўп чемпион бўлган жамоа саналади. Мюнхенликлар ҳам "Барселона" ва "Ювентус" сингари 7 бор тенгсиз бўлишган.


Қуйида "кучли-бешлик"даги охирги 10 йилликнинг барча чемпионлари билан танишинг:

Англия премьер лигаси:
2018: "Манчестер Сити"
2017: "Челси"
2016: "Лестер"
2015: "Челси"
2014: "Манчестер Сити"
2013: "Манчестер Юнайтед"
2012: "Манчестер Сити"
2011: "Манчестер Юнайтед"
2010: "Челси"
2009: "Манчестер Юнайтед"


Италия А Серияси:
2018: "Ювентус"
2017: "Ювентус"
2016: "Ювентус"
2015: "Ювентус"
2014: "Ювентус"
2013: "Ювентус"
2012: "Ювентус"
2011: "Милан"
2010: "Интер"
2009: "Интер"


Испания примероси (Ла Лига):
2018: "Барселона"
2017: "Реал"
2016: "Барселона"
2015: "Барселона"
2014: "Атлетико"
2013: "Барселона"
2012: "Реал"
2011: "Барселона"
2010: "Барселона"
2009: "Барселона"


Германия Бундеслигаси:
2018: "Бавария"
2017: "Бавария"
2016: "Бавария"
2015: "Бавария"
2014: "Бавария"
2013: "Бавария"
2012: "Боруссия" Дортмунд
2011: "Боруссия" Дортмунд
2010: "Бавария"
2009: "Вольфсбург"


Франция 1 Дивизиони:
2018: ПСЖ
2017: "Монако"
2016: ПСЖ
2015: ПСЖ
2014: ПСЖ
2013: ПСЖ
2012: "Монпелье"
2011: "Лилль"
2010: "Марсель"
2009: "Бордо"

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика