UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  5 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади Янгиликлар

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади

Бугун Европа кучли-бешлигига кирувчи Германия ва Франция чемпионатларида тур ўйинлари старт олади.

Куннинг марказий учрашуви шубҳасиз Лиондаги "Стад де Лумиереш" стадионида бўлиб ўтади. Бруно Женезио бошчилигидаги "Лион" жамоаси ўз уйида турнир етакчиларидан бири "Монако"ни меҳмон қилади.

Айни пайтда "Лион" турнир жадвалида ўзига хос бўлмаган 8-ўринда бормоқда. Шу боисдан ҳам жамоа ўз майдонида ўтадиган жиддий рақибга қарши баҳсда фақат ғалабани кўзлаб тушишдан бошқа чораси йўқ.

Жамоа ўз уйидаги жорий мавсумдаги ўтказилган 6 учрашувдан 3тасида ғалаба ва яна шунчасида дуранг қайд этган. Ҳозирча ўз уйида мағлубиятга учрамаётган "Лион" учун "Монако" тўсиғи анча жиддий қаршилик тақдим этади.

"Монако" эса пешқадам ПСЖни қувишда давом этмоқда. Жардим жамоаси ўтган йили Лион сафаридан 3 очко билан қайтишни уддасидан чиққанди. Бу йили эса бу ишни яна такрорлаш уларни қўлларидан келадими? Бу саволга ушбу ўйин орқали жавоб оламиз.

Франция чемпионати, 9-тур.

"Лион" - "Монако" (23:45)

"Стад де Лумейреш" стадиони.

Бош ҳакам: Беноит Бастиен.



Шунингдек, бугун Германия Бундеслигасида ҳам тур учрашувлари бошланади. Турни "Штутгарт" ҳамда "Кёльн" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ханнес Волф бошчилигидаги "Штутгарт" мавсумни анча кўтаринки руҳда бошлаганди. Аммо охирги ўйинларда жамоанинг натижалари пасайди ва турнир жадвалида ҳам анчагина пастга шунғиди. Аммо "Штутгарт" жамоаси жорий мавсумда ҳали ўз уйида мағлубиятга учрагани йўқ. "Кёльн" эса Петер Штогер бошчилигида янги мавсумни жуда бўш ўтказмоқда. Жамоа фақатгина 6-турга келиб ўзининг дастлабки очкосини қўлга киритганди. Турнир жадвалининг энг охирги поғонасида бораётган "Кёльн" ва Штогер учун "Штутгарт"га қарши баҳс жуда аҳамиятли.

Мавсумни жуда муваффақиятсиз ўтказаётган "Кёльн" учун буёғидаги барча ўйинлар деярли финалга тенг бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, "Штутгарт"га "Кёльн" анчагина хавф туғдириши аниқ.

Германия Бундеслигаси, 8-тур.

"Штутгарт" - "Кёльн" (23:30)

"Мерседец-Бенц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Бенжамин Кортус.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика