UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Кубокнинг Қаршига келишидаги бош "айбдорлар" Янгиликлар

Кубокнинг Қаршига келишидаги бош "айбдорлар"

Қаршининг "Насаф" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Биз "аждарлар"нинг ушбу кубокни қўлга киритишига катта хисса қўшган инсонлар ҳақида сўз юритамиз.


Элдорбек Суюнов

"Насаф"нинг асосий посбони ўз фаолиятидаги иккинчи катта совринга эга чиқди. Лекин 2011 йилги ОФК кубоги қўлга киритилганида Элдор Дмитро Козаченко ва Мурод Зуҳуровдан кейинги учинчи дарвозабон эди. Майдонга тушмай кубок ютиш яхши, лекин асосий таркиб аъзоси сифатида совринни боши узра кўтариш мутлақо ўзгача. Элдорбек 2013 йилги финалда "Насаф" сафида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйганди. Орадан икки йил ўтиб дарвозабон ниҳоят кубокни қўлга киритди. Суюновнинг "Локомотив"га қарши ярим финал дастлабки ўйини сўнггида амалга оширган сейви якунда "аждарлар"нинг финалга чиқишида асосий факторлардан бири бўлди.



Шерзод Аъзамов

Ўзбекистон кубогида "Насаф" 7та ўйин ўтказди. Шерзод Аъзамов 6та ўйинда тўлиқ ўйнади. Шерзод жамоасининг ғалабаларига ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан хисса қўшди. Бўйдор футболчи финалда "Бунёдкор" дарвозасига гол уришга эришди. Баҳс охирида автогол соҳибига ҳам айланди. Яхшиям Геворкян ундан олдин тўп киритган экан, акс ҳолда "уйга бориб бугун иккита гол урдим" деган латифанинг бош қаҳрамонига айланиб кетармиди...



Артур Геворкян

Охирги йилларда "Насаф"нинг моторига айланиб бўлган туркманистонлик легионер футболчи ОФК кубогидаги ғалабадан сўнг ниҳоят Ўзбекистонда ҳам соврин ютди. Penalty лойиҳасига ташриф буюрганида Артур футболдаги эриша олмаган орзуларидан бири Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва кубогини қўлга киритиш эканини айтганди. Ўша интервьюдан кўп ўтмай Геворкяннинг орзуларидан бири амалга ошди. Айнан унинг жарима тўпидан киритган тўпи финал учрашувида ҳал қилувчи зарбалардан бири бўлди. Келажакда Артур иккинчи орзусига ҳам эришишига тилакдошмиз.



Илҳом Шомуродов

Илҳом Шомуродов 4та гол билан бу йилги Ўзбекистон кубогида "Насаф"нинг тўпурари бўлди. Ҳужумчи "Оқ-тепа"га ҳам, "Пахтакор-2"га ҳам иккитадан тўп киритди. Тўғри у финалда ҳам, ярим финалда ҳам гол ургани йўқ. Лекин дастлабки босқичларда гол уриб ғалаба қозонилмаса жамоа ҳал қилувчи ўйинларгача етиб келмайдику. Шундай экан Илҳом Шомуродовнинг кубокни қўлга киритилишида каттагина хиссаси бор. Финалда ҳам Шомуродов "Бунёдкор" ҳимоячиларига тинчлик бергани йўқ. 2011 ва 2013 йилги финалларда ютқазиб қўган Илҳом ниҳоят кубокни қўлга киритди.



Рўзиқул Бердиев

"Насаф"нинг ҳозирги даражага етишида Рўзиқул Бердиевнинг хиссаси жуда катта эканлигини барча яхши билади. Мавсум бошида ҳам, давралар оралиғида ҳам жамоа ҳужумчига муҳтожлик сезди. Бироқ айни пайтда молиявий жиҳатдан у қадар бақувват бўлмаган клуб ҳеч қандай юлдуз футболчини харид қила олгани йўқ. Рўзиқул Бердиев эса бор имкониятдан максимумни чиқара олди. Азамат Алланиёзов ва Кенжа Тўраев жароҳати боис, Илҳом Шомуродов эса чарчоқ туфайли ўйнай олмаган пайтларда Артур Геворкянни ҳужумчи ўрнида ўйнатган ҳам Бердиев бўлди. "Насаф" устози "Оқ-тепа" ва "Пахтакор-2"га қарши кечган баҳсларда асосан ёшларни майдонга тушурди. "Локомотив"га қарши кечган ярим финалларда эса тўғри тактика эвазига илк ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучилди. Жавоб баҳсида фақат натижа учун ўйнаган Қарши жамоаси 0:1 ҳисобида ютқазганига қарамай финалга йўл олди. ҳал қилувчи беллашувда Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддалади.

2003 йилги Ўзбекистон кубоги финалида футболчи сифатида мағлуб бўлган Рўзиқул Бердиев орадан 12 йил ўтиб мураббий сифатида ушбу совринга эга чиқди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика