Кубо – Ла Лигада 10 та гол урган иккинчи япониялик
14 фев 2023 08:40
Янгиликлар
Кубо – Ла Лигада 10 та гол урган иккинчи япониялик
Испания чемпионати 21-турида “Реал Сосьедад” сафарда “Эспаньол”ни 3:2 ҳисобида таслим этишга эришди.
Ўйиндаги илк голни ўз ҳисобига меҳмонлар аъзоси Такефуса Кубо ёздириб қўйди. Бу 21 ёшли футболчи учун Ла Лигадаги 10-гол бўлди ва у мазкур натижага эришган иккинчи японияликка айланди. Аввалроқ бунга Такаши Инуи муваффақ бўлганди ва у Примерадаги 166 баҳсда 16 та тўп киритишга эришган.
Кубо эса Испания Олий дивизионида 112 учрашувда қатнашишга улгурди. У “Вильярреал”, “Хетафе”, “Мальорка” шарафини ҳимоя қилган, аммо “Реал”да бирорта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар