UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  2 17:37Беллингем нимадан норози?  0 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  7 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  7 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  9 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  5 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  7 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1

Кройф, Гвардиола, Слуцкий ва Рибери. Уларни нима боғлаб турибди? Янгиликлар

Кройф, Гвардиола, Слуцкий ва Рибери. Уларни нима боғлаб турибди?

Жаҳон футболида тўнғиз йилида туғилган машҳур инсонлар талайгина.

Бугун ана шундай таниқли футболчи ва мураббийлар ҳақида суҳбатлашамиз. Тўнғиз йилида бир қатор таниқли футболчи ва мураббийлар туғилган. Хўш, ундай бўлса суҳбатимизни 1947 йилдан бошлаймиз. Ўша йил голландияликлар учун омадли келди десак, адашмаймиз. Чунки бу йили Чемпионлар Кубогининг тўрт карра совриндори (уч маротаба ўйинчи, бир бора мураббий сифатида), футбол тарихида биринчилардан "Олтин тўп"ни уч марта қўлга киритган Йохан Кройф ҳамда "Зенит" ва Россия термасининг собиқ бош мураббийи Дик Адвокат таваллуд топган. 1959 йилда эса совет даврининг иқтидорли ўйинчиларидан бири Федор Черенков туғилган.

1971 йилда ЦСКА ва "Спартак"да фаолият олиб борган икки мураббий таваллуд топади. Булар Леонид Слуцкий ва Унаи Эмери. Слуцкий москвалик армиячиларни 7 йил давомида бошқарди ва жамоасини уч маротаба мамлкат чемпионига айлантирди. Эмери эса Москвада ярим йил ҳам ушланиб қолмади. Лекин кейинроқ "Севилья" билан уч марта Европа Лигасида зафар қучди. Бугунги кунда россиялик мутахассис "Витесс" жамоасини бошқармоқда. Унаи эса Лондоннинг "Арсенали"да Арсен Венгер ўрнини эгаллади.

Тенгдошларига қаганда ҳам мураббий, ҳам ўйинчилик фаолиятида яхши натижаларга эришган яна бир инсон Хосеп Гвардиоладир. У футболчи сифатида "Барселона" билан клублар ўртасидаги қитьъанинг асосий мусобақаси ЕЧЛда асосий совринини қўлга киритади. Кейинчалик эса мураббий сифатида ушбу мукофотга икки маротаба эга чиқади. Бундан ташқари, у тўққиз маротаба Испания чемпиони бўлган (6+3). У 2013 йилдан буён уч йил ичида Германияда "Бавария" билан 7та мукофотга сазовор бўлди. Ўтган йили эса "Манчестер Сити"га бешинчи марта чемпион бўлишида ёрдам берди ва бир қатор рекордларни янгилашга муваффақ бўлди.

1983 йилда таваллуд топганлар

Даниэл Карвальо

Россия футболи тарихидаги ёрқин легионерлардан бири Карвальо ЦСКА таркибида 2004-2009 йилларда майдонга тушган. Даниэл "қизил-кўклар"га Россия Кубогини қўлга киритишларида ёрдам берган. Шунингдек, у УЕФА Кубогини қўлга киритган. Ўша вақтдаги финалда у 3та голли узатма берган ва энг яхши ўйинчи деб эътироф этилган. ЦСКАдан кетганидан сўнг Бразилиянинг еттита, Қатарнинг битта клубида тўп тепган. 2017 йил фаолиятини якунлаган. Ҳозирда юртидаги икки спорт марказига раҳбарлик қилмоқда.

Франк Рибери

Франциялик узоқ йиллардан буён "Бавария" сафида фаолият юритиб келади. У 2007 йилдан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилади. Рибери немисларнинг топ-клубига ўтишидан аввал нафақат юртида, балки Туркияда ҳам ўйнашга улгурган. У ярим йил мобайнида "Галатасарой" таркибида майдонга тушган. ЖЧ-2006дан кейин қисқа вақт ичида хавбекга кўплаб клублар қизиқиш билдиради. Лекин у "Бавария"га ўтишга қарор қилади ва бу жамоа билан 12 йил давомида 22та мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлади. У шунингдек, Чемпионлар Лигаси Кубогига ҳам сазовор бўлган.

Юрий Жирков

ЦСКА-2005 вакилларидан яна бири Жирков УЕФА Кубоги ва Россия Кубоги финалларида гол муаллифига айланган. Валерий Газзаев жамоасига шовқин-сурон қилиб кириб келган бўлса-да, Евро-2008да Россия термаси таркибидаги иштирокидан сўнг ҳақиқий машҳурликка эришди. Шундан сўнг, терманинг асосий ўйинчиси ва "Олтин тўп" номзодлари қаторидан жой эгллади. Бир йилдан сўнг "Челси"га ўтди, аммо у ердаги фаолияти узоққа чўзилмади. 2016 йилдан "Зенит"да ўйнай бошлади. ЖЧ-2018да Россия термаси билан 1/4 финалигача чиқди. Жамоаси турнирдаги иштирокини якунлагач, термадаги фаолиятини якунлагани ҳақида баёнот берди. Жаҳон Чемпионатида жароҳат олганди. Шунинг учун, 2018/19 йилги мавсумнинг бирорта баҳсида ҳам иштирок этолмади. Унинг Санкт-Петербург клуби билан тузган шартномаси муддати шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Даниеле Де Росси

Жижжи Буффон ва Андреа Барцали қатори Де Росси бугунги кунда юқори даражада ўйнаётган Жаҳон Чемпионати-2006нинг уч ғолибидан бири ҳисобланади. У бутун фаолияти давомида "Рома" шаънини ҳимоя қилди. Аммо у қадар кўп мукофотга эришолмади (2та Кубок ва Италия Суперкубоги). Хориждан қизиқиш бўлишига қарамай, римликларнинг аввалги сардори Франческо Тотти каби жонажон жамоасини ташлаб кетишни истамади. Ҳозирги кунда октябрь ойида олган жароҳати тузалишини кутмоқда. Унинг "Рома" билан тузган шартномаси муддати 2019 ёзда ўз ниҳоясига етади. Де Росси тез орада фаолиятини якунлашини яшираётгани йўқ. У кейинчалик мураббийлик билан шуғулланишни режалаштирмоқда.

Филипп Лам
Бутун фаолияти давомида "Бавария" таркибида ўйнади. Фақат футболчилик фаолияти бошида мюнхенликлар уни "Штутгарт"га икки йиллик ижарага берганди. Каттагина давр мобайнида Лам жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди. 2011 йилда эса сардорлик боғичини унга топширилди. У мюнхенликлар билан 21та соврин, шунингдек,Чемпионлар Кубогини қўлга киритган. 2017 йилда эса футболдан кетишга қарор қилади.
2004-2014 йилларда Германия терма жамоаси таркибида тўп тепган. Бу даврни терманинг энг гуллаган пайти десак, адашмаймиз. Сабаби, немислар бу вақт мобайнида кетма-кет 5та турнирда 3-ўриндан пастга тушмаганлар. Ламнинг халқаро майдондаги фаолиятининг энг гуллаган даври эса ЖЧ-2014 бўлди. Ўшанда у терма сардори бўлган, Германия эса 24 йил мобайнида илк бор мундиал ғолибига айланганди.

1995 йилда таваллуд топганлар

Алексей ва Антон Миранчук

Эгизак ака-укалар ёшлик пайтида "Спартак" таркибида ўйнашганди, аммо жисмонан тайёр эмасликлари туфайли "қизил-оқлар"нинг асосий таркибига кира олишмаганди. Шундан сўнг, "Локомотив"га боришганди. "Темирйўлчилар" таркибида 2013 йил дебют қилишди. Антон эгизаги Алексейдан фарқли ўлароқ, жамоага мослашиши қийин кечган. 2017/18 йилги мавсумга қадар у асосий таркибда  деярли ўйнамаган. Шу сабабли, икки медалдан қуруқ қолади. Аммо ўтган мавсум эгизаклар биргаликда "қизил-яшилларга" 14 йил мобайнида илк бора мамлакат чемпиони бўлишига ёрдам берди.
Алексей ва Антон Россия термасига 2015-2017 йилларда чақирилган. Ҳар иккиси ҳам ЖЧ-2018да юрт шаънини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди, бироқ улардан бири 5та ўйинда 60 дақиқадан (Уругвай билан баҳсда мағлуб бўлишганди — 0:3) майдонга тушган бўлса, иккинчиси умуман майдонга тушмади.

Адриен Рабьо

ПСЖ тарбияланувчиси ўтган йили бир вақтнинг ўзида икки жанжалга дуч келди. Аввалига у Франция термаси таркибида иштирок этишдан бош тортди (футболчи ЖЧ учун якуний таркибга киритилмаганидан норози эди), кузда эса клуб раҳбарияти билан жанжаллашиб қолди. Яқин кунларда парижликлар уни "Барселона"га сотиб юборишлари мумкин. Трансфер суммаси эса 5 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Ҳа, чунки акс ҳолда парижликлар шу пулдан ҳам қуруқ қоладилар.

Ирвинг Лосано

"Пачуки" тарбияланувчиси мексиканларнинг ёрқин ўйинчиларидан бири ҳисобланади. ЖЧ-2018 пайти терма таркибида ўзини яхши намоён қила олди. Унинг ҳисобида Германия дарвозасига урилган битта ғалабали гол бор. У Чемпионлар Лигасининг 8та ўйинида 4та гол урган. Маълумотларга қараганда, "Реал" ва "Барселона" унга қизиқиш билдирмоқда. Ўзингизга маълум, Испания грандлари ҳар кимга ҳам эътибор беравермайди.

Антони Марсьяль

Тўнғиз йилида туғилганлар рўйхатидаги яна бир франциялик ўйинчи Антонидир. "Манчестер Юнайтед" 2015 йил "Монако"нинг 19 ёшли ҳужумчисига 60 миллион евро тўлган эди. Аммо у ҳалигача унга сарфланган ҳаражатни оқлолгани йўқ. "Қизил иблислар" билан тузилган шартнома шу йил ёзда ўз якунига етади. Марсьяль ҳам ПСЖ ярим ҳимоячиси каби Франциянинг мундиалга борадиганлар рўйхатида бор эди. Ҳа, у ЖЧ-2018га борди, аммо бирорта ўйинда ҳам иштирок этолмади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика