Кроос: “Зидан энг яхши мураббий”

8 сен 2020, 02:17
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоаси мураббийи Зидан ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Зиданнинг ўтмишда футболчи бўлганлиги унга жуда катта ёрдам бермоқда. “Реал” футболчиси қандай ҳислатларга эга бўлиши лозимлигини у жуда яхши билади. Яна у юлдузли таркибни маҳорат билан бошқара олиш қобилиятига ҳам эга. Зидан вазиятни тўлиқ назорат қила олади, ҳамма футболчига бир хил муносабатда бўла олади ва бизни ўзининг ортидан эргаштира олмоқда. У жуда кучли ва яхши мураббий”, дея Крооснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Blick.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Blick