

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос сешанба куни бўлиб ўтадиган "Хетафе"га қарши Испания чемпионати доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.
31 ёшли германиялик футболчи шанба кунги "Уэска" (2:1)га қарши ўйинда Ла Лигада мавсумдаги 5-сариқ карточкасини олган эди, шу сабаб у яқин ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Мушак жароҳати сабаб "Хетафе"га қарши ўйинда "Уэска"га қарши баҳсда жароҳат олган "Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола иштирок этмайди.



