Кроос учинчи марта ота бўлди

26 мар 2019, 23:15
Мадриднинг "Реал" ва Германия терма жамоаси аъзоси Тони Кроос учинчи бор ота бўлди.

Унинг аёли Жессика Фарбер оиласидаги учинчи фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқнинг жинси ошкор этилмаган. "Ҳаёт гўзал", — дея Тони Кроос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги туғилган фарзанди билан тушган илк расмини намойиш этди.


Кроос ва Фарбер 2015 йилда турмуш қуришган. Немис футболчининг рафиқаси Фарбер ҳозирда 5 ёшли Леон ҳамда 2 ёшли қиз фарзанди Амелини вояга етказмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2015 йилдан бери жиддий саломатлик муаммоларига чалинган болаларга ёрдам берадиган ҳайрия фондини бошқариб келяпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: instagram.com/toni.kr8s