Кроос: “Реал”да ҳеч ким ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади

6 мар 2019, 08:04
Тони Кроос “Аякс”дан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди.

“Бизнинг бирорта ўйинчимиз ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Мен ҳам ўз даражамдан паст ўйин кўрсатганимни айтишим лозим. Биз фақат Испания Кубогининг 3: 0 га ютқазган ўйинимиздагина яхши ўйин кўрсата олгандик. Бой берилган мавсум — футболдаги оддий ҳолат. Бироқ сўнгги уч йилдаги натижаларимизни ҳисобга олса, бу қандайдир ноодатий нарсадек. Ахир ўтган мавсумда ҳам бизда баъзи муаммолар бўлганди. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиздан хафамиз, бироқ “Аякс” ҳақиқатда ҳам чорак финалга чиқишга ҳақли бўлганлигини тан олиш лозим”,—дейди Кроос. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Cadena Cope

Сўнгги янгиликлар

Барча ›