Кроос: "Ўзинг ҳимоя қилган жамоага қарши баҳслар доимо ўзгача бўлади"

Aslanov Jasurbek
24 апр 2018, 13:56
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.

"Ўзинг 6-7 йил ҳимоя қилган клубга қарши ўйинлар доимо ўзгача ўтади. Бирга ўйнаган ёки ҳозир терма жамоада фаолиятини давом эттираётган йигитлар билан кўришиб тураман.

Ўзим ҳам Юпп Хайнкес қўл остида ишлаганман ва у юқори савияли мураббий эканлигини биламан. У қайтганида жамоада ўзгариш юз берди. Унинг "Бавария"га қайтишидан сўнг футболчилар янада яхши ўйнай бошлашди. Ўтган мавсумдаги чорак финал ёдимда. Ўшанда ғолиб бўлган эдик. Кўрамиз, бу йил нима бўлар экан" - дейди Кроос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA