Кроос жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
5 сен 2021, 18:53
"Реал" хавбеки Тони Кроос жароҳатидан тузалиш жараёни ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 31 август куни жарроҳлик амалиётини ўтказди. Унда оёқ мушакларининг жиддий шикастланиши кузатилганди.

"Ўзимни яхшироқ ҳис қиляпман, бироқ оғриқсиз ўтган он йўқ. Ҳозирча қачон қайтишимни билмайман, бироқ шу кунни яқинлаштириш учун кўп меҳнат қиляпман", - деди Кроос.

Ўтган мавсумда Кроос ЛаЛиганинг 28 ўйинида қатнашиб, 3 гол ва 10 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›