

Биринчи йўқотиш "Осасуна"га қарши ўйинда юз берганди (1:1).
"Реал" очколардан ташқари Тони Кроосни ҳам бой берди – германиялик ярим ҳимоячи иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Улардан кейин олинган қизил карточка Кроос фаолиятидаги биринчиси бўлди – 32 ёшли футболчи бунгача ҳеч қачон майдондан четлатилмаганди.
Испания чемпионатининг навбатдаги, 13-турида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Райо Вальекано" билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.



