

"Бизда яхши жамоа бор, мавсум давомида кучли ўйин кўрсатишга муваффақ бўлдик, аммо бизга барқарорлик етишмади. Ҳафта давомида барча турнирларда мағлуб бўлдик. Буни қабул қилиш жуда қийин.
Одамлар содир бўлган воқеаларни тез унутишади. Бошқа ҳеч ким Чемпионлар лигасида кетма-кет уч маротаба ғолиб бўла олмайди.
"Аякс"ни табриклайман, улар биздан кучли эди. Мавсумнинг қолган ўйинларига жиддий эътибор қаратиб, кейинги мавсумга тайёрланишимиз лозим. Ҳозирги таркиб аввалгидек кучли. Аммо бу мавсум ҳеч бир футболчи ўз даражасида ўйнамади. Омадсизликларимизнинг асосий сабаби шу" - дейди Кроос.



