Кристиан Сапата: "Селтик" дарвозасига урган голимни турмуш ўртоғим ва қизимга бағишлайман"

Tolibjon Qosimov
19 сен 2013, 11:49
"Милан" ҳимоячиси Кристиан Сапата "Селтик" устидан ўз майдонларида 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан мамнун эканини таъкидлаб ўтди.
Колумбиялик футболчининг зарбасидан сўнг тўп шотланд футболчисига тегиб, дарвозадан ўрин олганди. Ўша голни у қизи ва ҳотинига бағишлади.

"Менинг зарбам "Милан" ғалабасига ёрдам берганидан шодман. Ҳа, тўп ҳимоячи оёғидан дарвозага бориб тушди. Бироқ мен ўйиннинг ҳал қилувчи палласида жамоага ёрдам бера олдим. Бу гол кўпроқ ишонч билан ҳаракат қилишга имкон яратди. Голни ҳотиним ва қизимга бағишламоқчиман", деди Сапата.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›