UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  0 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  12 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  22 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз" Янгиликлар

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз"

Бугун ОЧЛ "D" гуруҳида 6-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси белгиланган вақтдан анча кеч Қаршига сафар уюштирди ва меҳмон жамоа бош мураббийи Кристиан Гросс билан бўлиши керак бўлган матбуот анжумани ўтказилмай қолди. Жиддаликлар кеча кеч соат 23:00да Қарши халқаро аэропортига келиб қўндилар. "Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи Кристиан Гросс рейсдан толиқиб келганига қарамасдан, меҳмонхонада "Championat.asia" сайтига ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

"Бизлар кейинги босқичга йўл олиб бўлганмиз. Лекин биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шу боис "Насаф" билан бўладиган ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қаршидан аъло кайфиятда ортга қайтишни режалаштирганмиз. Таркибда иккита-учта йўқотишлар мавжуд. Шунингдек, 47-рақамли футболчимиз Бассас дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Моттас ҳамда Осама сингари ҳимоячиларимиз ҳам майдонга туша олишмайди. Бизлар Қаршига бироз эртароқ келишимиз керак эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, вақтида кела олмадик. Майдон ҳолати ва бу ердаги муҳит билан яқиндан танишишни истагандик. Лекин баъзи муаммолар туфайли ушланиб қолдик. Журналистлар билан ўйиндан кейин албатта кўришамиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Ал Аҳли" бош мураббийи Кристиан Гросс.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика