Даниялик ярим ҳимоячи АПЛда ўзига хос натижа кўрсатмоқда.
"Тоттенхэм" аъзоси Кристиан Эриксен "Кардифф"га қарши учрашувнинг ўн иккинчи дақиқасида гол урди. Ушбу натижаси орқали 26 ёшли футболчи АПЛда голли вазиятларда иштирок этиш бобида юзлик довонни забт этди (45та гол, 55та ассист).