Кристиан Эриксен: "Мен Леви ва Бальдини билан узоқ гаплашдим – улар футболчига нима дейишни билади"

Tolibjon Qosimov
17 сен 2013, 13:54
"Тоттенхэм"нинг янги футболчиси Кристиан Эриксен Лондон клубига қай тарзда ўтгани ҳақида гапириб берди.

"Мен мураббий билан бироз гаплашдим. Бироқ асосан клуб президенти Леви ва директори Бальдини билан узоқ вақт суҳбатлар олиб бордим. 

Бу инсонлар қандай сўзларни гапиришни билишади. Аввалига улар менинг агентим билан боғланишди. Кейин агент менга бу ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг мен: "Менга бу таклиф ҳақиқатдан ҳам қизиқ, кел, гаплашиб кўрамиз", дедим".

"Кейинги куниёқ мен клубда тиббий кўрикдан ўтдим. Ҳаммаси жуда тез бўлиб ўтди. Тўрт кун ичида", деди Эриксен.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru