UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Кристиан Бентеке: “Ливерпуль”даги мавсумни бой берилган деб ҳисобламайман” Янгиликлар

Кристиан Бентеке: “Ливерпуль”даги мавсумни бой берилган деб ҳисобламайман”

Аввалги мавсумда 32,5 миллион фунт эвазига “Ливерпуль”га келиб қўшилган Кристиан Бентеке мураббий алмашгандан кейин асосий таркибдаги ўрнини бой берди ва Юрген Клоппнинг режаларидан ўрин олмади.


Ёзда бельгиялик ҳужумчи “Кристал Пэлас”га кўчиб ўтиб, янги жамоаси учун гол уриш ҳамда ғалаба келтиришни бошлаб юборди. Бентеке “Daily Mail” газетаси мухбири билан суҳбатда мерсисайдликлар сафида ўйини қовушиб кетмагани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Бентеке “Энфильд Роуд”га Брендан Рожерс даврида харид қилинганди. Аммо шотландиялик мутахассис бельгиялик футболчининг келганига уч ой бўлганда клуб томонидан ишдан бўшатилди. Кейин эса германиялик Юрген Клопп бошчилигидаги мураббийлар штабига ишонч билдирилди. “Ливерпуль”га Клопп келгандан кейин Бентеке ўзини асосий таркиб учун муваффақиятсиз кураш олиб борган деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатга дуч келгач, у норозилигини матбуотда ошкор қилиб ўтирмади. Жорий ёзда эса у “Пэлас”га 32 миллион фунт эвазига сотиб юборилди. Лондон клуби учун Бентеке энг қиммат футболчига айланди. Алан Пардью ҳужумчини жамоасига ўтишга кўндира олди. Мутахассис Бенкетега асосий таркибдан жой ваъда қилди.

- “Ливерпуль”дан “Пэлас”га ўтиш фаолитингизда ортга ташланган қадам саналмайдими?

- “Кристал Пэлас”га ўтиш мен учун ажойиб қадам бўлди. Ҳа, олдинги клубим сингари олдига катта мақсад қўйган жамоага ўтмагандирман, лекин бу ерда ҳар дам олиш куни майдонга тушиш имкониятига эгаман. Орзум ҳалигача катта клуб сафида ўйнаш ва Еврокубокларда иштирок этиш бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга “Пэлас”га шунчаки бир мавсум ўйнаш ва шундан кейин бошқа клуб таркибига ўтиш учун келмаганман.

- Нега айнан лондонликларни танладингиз?

- “Кристал Пэлас”трансферим учун ягона вариант эмасди. Бошқа жамоага ўтиб, кўпроқ пул ишлашим ҳам мумкин эди. Ҳозир 25 ёшдаман. Бу футболчи учун қийин ва бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Айни пайтда менга ишончни ҳис қилиш ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш муҳим саналади.

- Жорий мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Бу йил нималарга қодирлигимни кўрсатишни хоҳлайман. Алан Пардью билан суҳбатлашдик ва “Ливерпуль”да кам ўйнаган бўлишимга қарамай, мавсумга тайёргарлик даврида жисмонан жуда яхши шуғулландим ва учрашувларга ҳар томонлама тайёрман.

- Ўтган йили “Ливерпуль”га ўтишингизни хато бўлган қарор деб аташ мумкинми?

- Бу клуб сафига ўтишни хато деб ҳисобламайман. Жамоага келганимда мураббий бошқа эди, у билан ҳаммаси бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Клоппнинг тактик схемасига мос келмадим ва руҳан бу жуда қийинчилик туғдирди. Лекин мен баҳона қидирмайман. Майдонга туширилган дақиқалар ичида ўзимни кўрсатиш имконияти юзага келганди. Бироқ мен ишончни оқлолмадим.

- Юзага келган вазиятни ўзгартириш имконияти бормиди?

- “Ливерпуль”– катта клуб ва мураббий ортидан офисга бориб, эшик қоқиб кўпроқ вақт ўйнашни сўрай олмайсан. Катта одамман ва ҳолатдан чиқиб кетишим лозим эди. Клоппда маълум тизим бор, бу у жамоага келгунга қадар ишлаб чиқиб бўлинган. Унга мос келмадим. Бундай вазият профессионал футболчилар фаолиятида юз бериб туради. “Ливерпуль”да ўтказган вақтимдан афсусланмайман.

Бентеке нафақат клуб, балки терма жамоада ҳам янги мураббий билан ишлашига тўғри келади. Евро-2016дан кейин Марк Вильмотс жамоани тарк этди ва унинг ўрнига Роберто Мартинес тайинланди. Ҳозирча у Мартинеснинг ишончини қозониб, термада ҳам асосий ҳужумчиларидан бири ўрнида ўйнашга ҳаракат қилиб кўради.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика