Кристенсен "Челси" билан янги шартномага умид қилмоқда
29 апр 2021 16:28
Янгиликлар
Кристенсен "Челси" билан янги шартномага умид қилмоқда
"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубдан янги шартнома олмоқчи.
Даниялик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси келаси мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
"Ҳали шартномани узайтириш борасида ҳеч қандай музокаралар бўлгани йўқ. Аммо мен ушбу лойиҳада узоқ вақт иштирок этишимни ҳис қилмоқдаман. Бу менинг иккинчи уйим эканлигини ҳис қилмоқдаман.
Дания доимо менинг уйим бўлади, "Челси" эса мен учун ўзимнинг иккинчи уйимдир", - дейди Кристенсен.
Андреас Кристенсен 2020/21 йилги мавсум "Челси"да турли хил мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушди.
Қайд этиш керакки, Кристенсен "Челси" академиясига 16 ёшлигида келган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар