UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Криштиануга ҳавас: постерлар ва майдондаги биринчи учрашуви Янгиликлар

Криштиануга ҳавас: постерлар ва майдондаги биринчи учрашуви

“Реал” – “ПСЖ” учрашувидаги энг драматик вазиятлардан бири ҳақида.

Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида футбол дунёсига ёриб киргандан сўнг, ижтимоий тармоқларда: ёш болакай ўз кроватида ўтиргани, хона деворлари эса Криштиану Роналдо суратлари акс этган плакатлар билан деярли тўлиб ётарди.


“У “Реал” мухлиси, Криштиану эса унинг кумири, – деб изоҳ берди Килианнинг отаси France Football нашрига берган интервьюсида. – У соатлаб интернетда Роналдо ўйини ҳақидаги видеоларни кўриб ўтирарди”.

14 ёшида Мбаппенинг омади чопди. Зинедин Зидан уни “Реал”га таклиф қилди. Аммо яқинда футболчи отаси тан олганидек, оиладагилар ҳеч қачон Мадридга кўчиб ўтиш борасида жиддий ўйлаб кўрмаган.

Бир ҳафталик ўзига хос кўрик, шунчаки ёш болакай учун туғилган кунига совға эди. “Сантьяго Бернабеу”да бўлиш, буюклар машғулотини бевосита кузатиш, Криштиану Роналдонинг ўзи билан кўришиш ва бирга расмга тушиш бахти...


Бу расм ҳамон Килианнинг телефонида сақланар экан, аммо у энди ўзини мустақил ва атрофдагиларга тақлид қилмайдигандек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

“Роналду – болаликдаги кумирим, у билан кўришиш жуда ажойиб. Аммо энди бунинг барчаси тарихда қолди, – деганди Мбаппе 2017 йил охирида. – Мен олдимга қўйган мақсадлар сари ҳаракат қиламан. Шундай экан рақиб ким бўлишининг унчалик аҳамияти йўқ. Мен “Бернабеу”га ғалаба қозониш учун кетяпман”.


Испаниядан зафар қучиб қайтиш насиб қилмади, “зато” Килианнинг орзуси ушалди. У кумири Кришни майдонда, ўзаро тўқнашувдан сўнг қучоқлай олди. Ёшликда берилган кўнгил айрилмас бир нарса экан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика