UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Роналду 700та гол урган тарихдаги 6-футболчи  7 13:17Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди"  7 13:04Сингапур - Ўзбекистон ўйинигача  68 12:48ФИФА президенти тарихий ўйинни кузатиш учун Шимолий Кореяга етиб келди  32 12:35Бу қизиқ. "Пахтакор" ўйинига 1 соат 43 дақиқага кеч қолган Алимов  7 12:31ЖЧ-2022 саралаши. Ўйинлар атрофидаги қизиқарли фактлар  17 12:19Сингапур билан ўйин учун тахминий таркибимиз  40 11:52Роналду700-голи ҳақида: "Мен рекордларни қидирмайман, уларни ўзи мени топади"  13 11:37MLS. Мусобақада танаффус ёхуд АҚШдаги етти жаҳон юлдузи ҳақида  0 11:19"Милан" "Барселона" футболчиси учун МЮ билан курашади  6 10:43Омар Момани карикатураси: Петр Чех хоккейда дебют қилди ва хоккей пенальтисини қайтарди  4 10:40Терма жамоа ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда, бироқ...  26 10:24Даврон Файзиев: "Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо..."  43 09:45“Ювентус” қишда футболчи сотиб оладими?   7 09:29“Барселона” ҳимоячиси сафга қайтди   1

Криштианудан ташқари "Ювентус"да 7 нафар форвард бор. Уларни нима қилиш керак? Янгиликлар

Криштианудан ташқари "Ювентус"да 7 нафар форвард бор. Уларни нима қилиш керак?

Ортиқчаларни танлаймиз.

"Ювентус" яхши футболчиларни текинга қўлга киритишига шунчалик ўрганиб қолдикки, хатто энди бунга ҳайрон бўлмай қўйдик. Топ футболчилар эрикн агент сифатида Туринга йўл олишмоқда, Манчестерда эса ҳали ҳам ёмғир.

Антонио Контенинг чўққига қайтиши Андреа Пирлонинг текин трансфери билан бошланди. Бир йил ўтиб клуб Поль Погбани қўлга киритди, кейин бошқалар билан шартнома имзоланди. 2018 йилнинг ёзида Эмре Жан "Ювентус" сафини тўлдирди. Ёзги трансфер ойнаси очилганига кўп бўлмади, аммо клуб Аарон Рэмси ва Адриен Рабьоларни таништиришга улгурди. Пирло апрелда "Юве" ярим ҳимоя чизиғиза "сифат етишмовчилиги" ҳақида гапирганидан сўнг, Турин клуби керакли чораларни кўрди.

Энди Рабьо ярим ҳимоя чизиғида чап томонни эгаллайди. Рэмсига жой топиш қийинроқ. У етарли даражада баҳо берилмаган футболчилар сафига киради. У тўп билан ўйинга кам жалб қилинади, аммо бошқа сифатлари билан ўзини кўрсата олади. Бу сифатлардан бири - ҳудудни ҳис қилиш, уэльслик ҳужумларда тўғри очилади ва доимо жамоадошига пас бериш учун қўшимча имконият яратади. "Арсенал"да ҳақиқий юлдуз бўлиш учун унга жароҳатлар ҳалал берди. "Ювентус"да жароҳатлар кам бўлади дея олмаймиз (бироқ Италияда футбол тезлиги Англиядагидек эмас), лекин Аарон бу ерда етакчи ярим ҳимоячилардан бири бўлиши мумкин. Мана шу ерда бош берк кўчага кириб қоламиз. "Юве" трансфер кампанияси жуда муваффақиятли бўлишига қарамай, клубда камчилик бор. Жамоада яхши футболчилар жуда кўп.


ЯРИМ ҲИМОЯ

Текин трансфер футболчи учун кетадиган пулни тежашга имкон беради, аммо кўп холларда ўша футболчидан қолган пул унинг катта маошига сарфланади. Шу билан бирган агентлик фоизи. Масалан, солиқларни чиқариб ташлаганда Рабьо йилига 7 млн. евро топади, агентга эса 10 млн. евро миқдорида фоиз тўланди. Рэмсида агентлик фоизи кам, аммо маош юқори. Улардан ташқари ярим ҳимоячилар учлигининг иккита жойига (Миралем Пьянич рақобатдан ташқарида) Родриго Бентанкур, Эмре Жан, Блез Матюиди ва Сами Хедира даъвогарлик қилмоқда. Маурицио Саррининг ротацияларга бўлган эътиборини ҳисобга олсак, бу жуда кўп. Шу билан бирга "Ювентус" Поль Погбани қайтариш учун Мино Райола билан музокаралар ўтказмоқда. Рабьо, Пьянич ва Погба учлигини тасаввур қилиб кўринг. Бироқ қолган ярим ҳимоячилар четга чиқиб қолади. Погбасиз ҳам ортиқчалар етарли.

Кетиш учун илк номзод - Хедира ва Матюиди, ёши катта ва кўп маош оладиган футболчилар учун клуб топиш керак. Хедира йилига 6 млн. евро топади. Унинг маоши Пьянич ва Дибаланикидан кўп. Аммо ярим ҳимоядаги икки нафар ортиқча футболчи ҳужум чизиғи билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.


ҲУЖУМЧИЛАР УЧУН ЖОЙ ИЗЛАЙМИЗ

Келаси мавсум асосий таркибдан жой фақат бир форвардга кафолатланган. Криштиану Роналду билан ким ўйнайди? Чиқариб ташлаш услубини қўлласак осонроқ бўлади. Гонсало Игуаин эмаслиги аниқ. Унга жамоа излашмоқда, даъвогарлар орасида - "Рома" бор. "Ювентус" уни ижарага беришга, қўшимча пул тўлаб Николо Заниолога алмаштиришга тайёр, бироқ Игуаиннинг агенти футболчи Римда ўйнашни истамаётганини айтди. Игуаиннинг ўзи сўнгги мавсумда ўзини кўрсата олмади ва йилига 7 млн. евро ишлаб топаяпти.

Навбатдагилар Хуан Куадрадо ва Дуглас Коста. Бу ерда вазият бироз ойдинроқ: Куадрадо билан хайрлашиш керак. Италия ОАВнинг маълумотига кўра, Костада қолиш учун имконият бўлади. Бироқ хатто бу футболчи Саррига тўғри келса ҳам, қолган икки форвард билан нима қилиш керак?

Мойзе Кин ва Федерико Бернардески. Икки иқтидор, бошқа ҳар қандай клубда ўйин амалиётига эга бўла оладиган икки футболчи. Кин нафақат Роналдунинг ўринбосари, балки чап қанотдаги ҳужумчи ролини бажариши мумкин. У ҳимоячилар орасидан ўтиб, рақиб жарима майдончасига киришни яхши кўради. Бернардески билан вазият оғир. Ундан қанотда фойдаланиш нотўғри, бироқ марказда жой йўқ. Уни ярим ҳимояга қўйиш варианти қолди, бироқ бундай бўлмайди, чунки клуб Погба борасида музокараларни бекорга ўтказаётгани йўқ. Бернардески исталган жойда ўйнаши мумкин ва айнан шу сабабли у ҳеч пир позицияда ўз жойини топа олмайди.

Роналдунинг ёнида бор-йўғи 2та жой бор, биз эса беш кишини санаб ўтдик. Кимни унутдик? Масалан, Марио Манжукични. Сўнгги уч йил ичида қанот ва марказда ўйнаган "Ювентус"нинг универсал форварди. У захира футболчиси бўлиш учун етарли даражада универсал, аммо у ерда ҳам жой кам. Бу ерда Дибала навбат кутиб турибди.

Аргентиналик ўтган мавсумнинг катта муаммоси эди. Массимилиано Аллегри Криштиану Роналду келиши билан жамоани аргентиналикка мослаш имкониятидан айрилди. Дибала унинг атрофидаги ўйинга қачалик боғланиб қолганини тезда кўрсатди: қанотда йўқолиб қолди, орқароқда эса фойда келтириш ўрнига тўпни кўп йўқотди. Энди Аллегри йўқ. Сарри бутун фаолияти давомида ҳужумчиларнинг вазифаси аниқ қилиб белгиланган 4-3-3 схемасида ўйнайди.

Назарий жиҳатдан аргентиналик ва португалияликни қониқтирадиган вариантни тасаввур қилиш мумкин. Саррининг "Наполи"сини оладиган бўлса, Игуаин ролини Роналду, Инсиньеникини эса Дибала (бироқ ўнг қанотда) бажаради. Шунда чап қанот Бернардески ёки Кинга берилади.


Муаммо нимада?

Демак бизда, Бернардески, Роналду ва Дибала учлиги пайдо бўлади. Федерико ва Пауло қанотларда фаол ҳаракат қилиб, жарима майдончасига ёриб кириш имкониятини излашади.

Саррининг энг катта муаммоси - таркибда футболчилар кўплиги. У Зиданнинг тескариси, фақат ўз футболчилари билан ўйнайди. Мисол учун, яхши формада бўлган Оливье Жиру асосий таркиб ўйинчисига айланмаи. Сарри марказга Азарни қўйди, кейин ўзи шуғуллантирган Игуаинни, бироқ Жируни эмас. Франциялик профессионал эканлигини кўрсатди: Ярим йил жим юрди ва мавсум якунланганидан кейингина норози эканлигини айтди. "Ювентус"да эса норозилар сони кўп бўлади.

Ҳозир улар "Рома" ҳамда Португалия ва Голландия клублари каби футболчиларни ёппасига сотиши тўғри қарор бўлади. "Ювентус"нинг ортиқча футболчилари ёшлар эмас, катта маош оладиган "амакилар". Улар учун клуб топиш қийин вазифа бўлиши мумкин. Бироқ жамоада бундан бошқа муаммолар ҳам бор. Ҳимоя марказига футболчи керак. Матейс де Лигт хариди билан бу муаммони ҳал қилиш мумкин. Аммо таркиб бўйича қийинчиликларни бир ёқли қилиш шарт.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг