Криштиану Роналду: «Реал»дек клубга узоқ вақт чемпион бўлмаслик ярашмайди»

Aslanov Jasurbek
14 окт 2016, 22:45
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бу мавсум Испания чемпиони бўлмоқчи.
«Реал»дек футбол клуби узоқ вақт ички чемпионатда ғолиб бўлмаса ярашмайди. Примерода яхшироқ ўйнасак якунда чемпион бўлишимизга ишонаман.

Чемпионлар лигаси – ўзгача турнир, унда таърифлаб бўлмас ҳиссиётлар бўлади. Кийим алмаштириш хонасида ЕЧЛни кетма-кет икки йил ютган илк клуб бўлишимиз ҳақида кўп гапирамиз. Бироқ бу қийин иш, шу боис уни ҳеч ким амалга ошира олмаган», – дейди Криштиану.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca