UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  0 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  8 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5

Криштиану Роналду "Реал Мадрид" базасида машғулотларни бошлади Янгиликлар

Криштиану Роналду "Реал Мадрид" базасида машғулотларни бошлади

Португалиялик форвард "Реал Мадрид" базасида шуғулланмоқда.

Футболчи "Вальдебебас" спорт мажмуасида жисмоний ҳолатини сақлаб туриш учун Мадрид клубидан рухсат олди. Футболчи Карло Анчелотти қўл остида машғулот ўтказадиган "Реал" футболчиларидан алоҳида шуғулланмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Роналду “Қироллик клуби” билан алоқага чиқмаган. Мадрид клуби ҳам ҳозирда 37 ёшни қаршилаган португалиялик форвард билан музокарага киришишдан манфаатдор эмас.

Криштиану Роналду айни дамда эркин агент ҳисобланади, ноябрь ойида у “Манчестер Юнайтед” билан шартномани томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилганди. ОАВда ҳужумчи фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

ЖЧ-2022'да Роналду Португалия терма жамоаси билан биргаликда чорак финалга қадар етиб борди, ушбу босқичда терма жамоа Марокашга имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Ҳужумчи турнир давомида 5 учрашувда 1 та гол уришга эришди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика