

"2019 йили терма жамоага қайтаман. Бизда келишув бор. Унга кўра, мавсумнинг биринчи қисмида терма жамоа сафида ўйнамайман. Ҳозир 33 ёшдаман. Мен бир давлатдан бошқа мамлакатга кўчиб ўтдим. Жамоадаги шерикларим ва машғулотлар жараёни ўзгарди" — дейди Криштиану.
Футболчи Мадриддан "Ювентус"га кўчиб ўтганидан сўнг, туринликлар клубига мослашиб олиш мақсадида терма жамоа таркибида танаффус олиб, ўйинларда иштирок этмай келаётганди.


