Криштиану Роналду МЮга қайтиш олдидан Португалияда тиббий кўрикдан ўтади

Alisher
29 авг 2021, 09:37
Тез орада ҳужумчи Криштиану Роналду Лиссабонда тиббий кўрикдан ўтади.

Шундан сўнг у "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайди.

27 августда Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га қайтиши эълон қилинганди. У 2003-2009 йиллар давомида Англия клубида ўйнаган ва 292та ўйинда 118та гол уришга эришган.

Футболчи манчестерликлар таркибида уч карра АПЛ ғолибига айланган ва ЧЛда зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports