

“Қийин ўйин, бироқ ОЧЛ гуруҳ босқичининг йўлланмаси учун ажойиб ғалаба. Ҳар доим ўзингга бўлган ишончни охиргача сақла. Ҳеч қачон эрта таслим бўлма”,-деб ёзиб қолдирган Роналду.
Эслатиб ўтамиз, кеча Роналду жамоаси 89-дақиқадан сўнг рақиб дарвозасига учта гол уриб, “Шабаб Ал Аҳли”ни 4:2 ҳисобда мағлуб этди.



