

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги “Ан Насср” ўз майдонида “Персеполис”ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Криштиану Роналду жамоаси биринчи ўринни сақлаб қолди ва муддатидан аввал ОЧЛ плей-офф босқичига йўл олди.
“Гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб, 20 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказганимиздан хурсандман. Ажойиб жамоавий иш”, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоғида.


