

4та меҳмонхонанинг умумий нархи 70 миллион евро бўлади. Улар Фуншал, Лиссабон, Мадрид ва Нью-Йорк шаҳарларида очилади.
Бу ҳақда Лиссабонда ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Унда Роналду ва Pestana Hotel Group раҳбари Дионисиу Пестана иштирок этди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
«Футбол – менинг ишим, аммо доим ҳам бундай бўлмайди. Ўзимни янги лойиҳада синаб кўришга қарор қилдим, бунда менга бу соҳадаги энг кучли мутахассислар ёрдам беришади.
Мен ҳали ёшман, бу лойиҳа мени руҳлантирмоқда. Ўз келажагим, фарзандим ва оилам ҳақида ўйлаяпман», — дейди Роналду.



