"Крилья Советов" ироқлик футболчини 150 минг еврога сотиб олади

Mirjalol Normatov
9 фев 2020, 18:42
Ироқ термаси футболчиси Сафо Ходи фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

21 ёшли футболчи айни дамда ўз ватанида "Ал Завра" жамоаси таркибида ўйнамоқда.

Ушбу трансфер ишларини "Крилья" тез орада ёпиши кутилмоқда, деб хабар беради "IQ-PRO" нашри.

Футболчи билан 3 йиллик шартномага имзо чекилади. Унинг трансфер қиймати 150 минг еврога тенг бўлади.

Олдинроқ Ходига "Зенит" томонидан жиддий қизиқишлар бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: IQ-PRO

Сўнгги янгиликлар

Барча ›